Андижондаги “Жаҳон бозори”да дўконлар ёнди

Олам

image

Андижондаги ўша машҳур “Жаҳон бозори”да ёнғин чиқди. Тун ярмида бир неча дўконлар ёниб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 19 октябрь куни соат 03:46да Андижон шаҳар, “Ёрбоши” маҳалла фуқаролар йиғини, Наиман кўчасида жойлашган “Жаҳон савдо комплекси” АЖга қарашли дўконларда ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. 

Воқеа жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 03:56да етиб бориб, ёнғин соат 04:00да тўлиқ қуршаб олинган, соат 04:16да ёнғин батамом ўчирилган.  

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.

ФВВ ёнғинда қанча дўкон ёнгани, унинг сабаблари ҳақидаги дастлабки хулосаларни тақдим этмаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг