Андижонда велосипедчи ЙТҲ қурбони бўлди
Жамият
−
27 Март 2020
7080Жорий йилнинг 26 март куни Андижон вилоятида ҳалокатли йўл-транспорт воситаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, шу куни соат 06:20 ларда вилоятнинг Бўстон тумани, “Гузар” МФЙ, Ўзбекистон кўчаси ҳудудидан ўтган Бўстон-Янгиобод маҳаллий йўналишда 1980 йилда туғилган ҳайдовчи И.М. Lacetti машинасини бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳарактланиб кетаётган велосипедчи уриб юборади.
Оқибатда 1988 йилда туғилган велисопедчи Э.Н. олган тан жароҳатларининг оғирлигидан шифохонада вафот этади.
Lacetti ҳайдовчисига нисбатан қандай қонуний чоралар қўлланилгани ҳақида маълумотлар тақдим этилмаган.