Андижонда ўқитувчи ўқувчисини калтаклади

Жамият 13205
image
-

Бугун, 19 май куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани 13-мактаб ўқувчиси калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Пахтаобод тумани Халқ таълими бўлими ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, мазкур ҳолат 28 апрель куни Пахтаобод туманидаги 13-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси А.Р шу мактабнинг рус-тили фани ўқитувчиси С.Ж.нинг синфхонага кириш тўғрисидаги кўрсатмасига қўпол равишда жавоб қайтарганлиги сабабли рўй берган. Ўқитувчи С.Ж.нинг ўқувчи А.Р.нинг қўпол муомаласига жавобан ўқувчининг кўз қисмига уриб, тан (бир маротаба) жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат юзасидан ўша вақтдаёқ туман ХТБ томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат атрофлича ўрганилган ва рус-тили фани ўқитувчиси С.Ж.га ўқувчи А.Р.га нисбатан қўпол муомалада бўлгани сабабли тегишли тартибда интизомий жазо чораси қўлланган.

Бундан ташқари С.Ж. мактабнинг ички тартиб қоидаларига риоя этиши бўйича қатъий огоҳлантирилиб, ўқувчи А.Р мактаб ички тартиб қоидаларига риоя этмагани ва устозларига нисбатан одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда муомала қилгани сабабли тушунтириш ишлари олиб борилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 674
Рейтинг: 3
t
×