Андижондаги марказий поликлиникада ёнғин содир бўлди

Жамият

image

Бугун, 27 март куни Андижон шаҳар марказий поликлинкасида ёнғин рўй берди.

Маълумотларга қараганда, 5 қаватли ушбу бинонинг 4-қаватидаги бош ҳамшира хонасида жойлашган совитгич (холодильник) ва компьютерларнинг электр тармоғига уланган жойида қисқа туташув рўй бериб, қисқа фурсатли ёнғин юз берган. Шу заҳотиёқ поликлиникадаги тиббиёт ходимлари ва беморлар зудлик билан ташқарига кўчирилган.

Тезкор ҳаракатлар ва поликлиника шифокорларининг фаоллиги сабаб ҳеч ким жароҳат олмаган. Катта миқдордаги моддий зарар ҳам етказилмаган.

“Шаҳар аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи мазкур тиббиёт муассасаси карантин муносабати билан санитария талаблари асосида иш фаолияти чегараланган ҳолда фаолият олиб бораётган эди”, дея хабар берди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

Айни пайтда ўрнатилган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ёнғин марказий поликлиника фаолиятига таъсир этмаган. Фаолият бўйича хизматлар Андижон шаҳрининг бошқа мавжуд 8 та оилавий поликлиникаларига тақсимланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Марказий поликлиника

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг