Андижонда мамлакатдаги биринчи экоаэропорт қурилади
Жамият
−
02 Июль 2019 4061 1 дақиқа
Ўзбекистондаги биринчи экологик аэропорт Андижонда қурилади. Қурилажак аэропорт барча инфратузилмани қуёш энергияси ёрдамида қўллаб-қувватлайди.
Янги экоаэропортнинг терминали Ўзбекистон герби кўринишида қурилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали репортажида хабар қилинди.
“Андижон” аэропорти 8 ойдирки ишламаяпти. Аэродром жуда ёмон аҳволда, учиш-қўниш йўлаги таъмирланмаган.
Қайд этилишича, хитой ва итальян инвесторлари лойиҳага қизиқиш билдирмоқда. Хабарда айтилишича, қурилиш ишлари шу йилнинг август-сентябрь ойларида бошланади.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь