Андижонда эр хотинини ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
25 Март 2022 21766 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Андижондаги қотиллик сир тутилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 16 март куни фуқаро М.М турмуш ўртоғи Г.Ш. билан жанжаллашиб қолган. Оқибатда Г.Ш.ни қасддан ўлдирган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан шу куни фуқаро М.М.га нисбатан жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь