Андижонда боласи вафот этган эркак “врач”га ўлдириш билан таҳдид қилди

3-саҳифа

image

Андижонда эркак туғуруқхона шифокорини хонага қамаб, туғуруқ вақтида вафот этган фарзандининг ўлимида шифокорларни айблаб, унга ўлдириш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишилича, ҳодиса жорий йилнинг 20 июль куни соат 15:44 да Чоргузар кўчасидаги туғуруқхонада содир бўлган. 

Асакалик 1978 йилда туғилган Р.Д. туғуруқхона бош шифокори Қ.С.нинг хизмат хонасига кириб, эшикни ички қисмидан қулфлаб олган ҳолда туғуруқ вақтида вафот этган фарзандининг ўлимида шифокорларни айблаб,уни ўлдириш билан таҳдид қилган.

Ходимлар воқеа жойига етиб бориб, ҳуқуқбузардан эшикни очишни сўраганда, у прокурорни чақиришни талаб қилган.

Воқеа жойига Андижон шаҳар Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбари, Андижон шаҳар прокурори етиб келиб, Р.Д.ни эшикни очишга кўндирган.  Улар хонага кирганда ҳуқуқбузарнинг ёнида ўткир тиғли пичоқлар ва шуруп қотириш ускунаси борлиги аниқланган. Ушбу ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари Андижон шаҳар ИИБ томонидан олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

371

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made