Андижонда ҳокимлик юристи $1 000 пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Андижон вилояти Асака тумани ҳокимлик юрисконсульти 1 000 АҚШ доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Қайд этилишича, Асака тумани ҳокимлигининг юрисконсульти Х.Қ. “Қ.Н.” фермер хўжалиги иш юритувчиси Б.Н.нинг ишончига кирган. 

Сўнгра, у “Қ.Н.” фермер хўжалигининг ихтиёрига берилган 20,2 гектар ер майдони бўйича “Н.М.” фермер хўжалиги ўртасидаги Андижон туманлараро маъмурий судида апелляция тартибида кўрилаётган ишни вилоят судида ишловчи танишлари ёрдамида 1 500 АҚШ доллари эвазига “Қ.Н.” фермер хўжалигининг фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

У ўз хизмат хонасида олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг