Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
11 Февраль 2021
4584Андижон вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Отабек Равшанбек ўғли Турсунов тайинланди.
Отабек Равшанбек ўғли Турсунов 1984 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 2007 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2004 йили Андижон вилояти Андижон шаҳар Саноат қурилиш темп масъулияти чекланган жамияти таъминотчиси вазифасидан бошлаган.
2007-2010 йилларда Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Банклар маълумотлари асосида солиқ тўловчиларнинг бюджет билан муносабатларини таҳлил қилиш шўъбаси давлат солиқ инспектори бўлган.
2012-2014 йилларда Андижон вилояти давлат солиқ бошкармаси Юридик шахсларга солиқ солиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Тайинловга қадар Турсунов Отабек Равшанбек ўғли, Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлган.
LiveБарчаси