Андижон ва Бухородаги 10 та мактабда педагогик синфлар ташкил этилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Андижон ва Бухоро давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Huquqiy axborot” канали хабар берди.

Қарор билан Андижон ҳамда Бухоро давлат университетлари педагогика институтларининг асосий вазифалари белгиланди.

Мазкур Институтларда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

2021/2022 ўқув йилидан ушбу университетларда педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади.

Шунингдек, ўқувчиларни педагогик касбга йўналтириш мақсадида Андижон ва Бухоро вилоятлари етакчи таълим муассасаларининг 10 тасида қуйидагилар ташкил этилади:

3–4-синф ўқувчилари учун “Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар”;

8–9-синф ўқувчилари учун “Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар”; 

10–11-синф ўқувчилари учун “Педагогик синфлар”.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Педагогика институтлари Президент қарори билан ташкил этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made