Андижон шаҳар ХТБ қарийб 34 млрд сўмни ўзлаштириб юборгани аниқланди

3-саҳифа

image

Давлат молиявий назорати департаменти томонидан Андижонда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан камерал назорат тадбирлари ўтказилганда 3 йилда 33,8 млрд сўм пуллар ўзлаштирилгани аниқланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, 2020 йилнинг ноябрь ойида Андижон шаҳар Халқ таълими бўлими томонидан иш ҳақи тўловлари бўйича шубҳали харажатлар амалга оширилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Халқ таълими бўлимининг 2018 йил 1 ноябрдан 2020 йил 1 ноябргача бўлган даври бирламчи ҳужжатлар асосида тафтишдан ўтказилган. Аниқланишича, ходимларга ҳисобланган иш ҳақига нисбатан 33,8 млрд сўм нақд пуллар Халқ таълими бўлимининг масъул ходимлари томонидан банкдан ортиқча олиниб, марказлашган бухгалтерия кассасига кирим қилинмасдан ўзлаштириб юборилган.
 
“Ушбу ўзлаштирилган маблағлар 2018 йилда 1,0 млрд сўмни, 2019 йилда 12,6 млрд сўмни ва 2020 йилнинг ўтган даврида 20,2 млрд сўмни ташкил этган”, дейилади хабарда.

Ўтказилган тафтиш якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АНдижон ХТБ

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар