Аляскада 8,2 балли зилзила содир бўлди

Олам

image

Бугун, 29 июль куни AҚШнинг Аляска штати соҳилида 8,2 балли зилзила қайд этилди. Геология хизматининг маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Перривилл қишлоғидан 91 километр жануби-шарқда жойлашган. 

Штатда зилзиладан кейин цунами хавфи эълон қилинди. Мутахассислар фалокат Тинч океанидаги Мариана, қисман, Сайта, Гуам оролларига ёпирилиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. 

Маълумот ўрнида, зилзила маркази бўлган Aнкораждан 789 км шимоли-шарқда, тахминан 298 минг киши истиқомат қилар эди. Жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Кейинчалик, Аляска қирғоқларида 6,2 балли афтершок қайд этилди. AҚШ Геология хизмати унинг эпицентри кичик Чигник аҳоли пунктидан шимоли-ғарбда жойлашганлигини таъкидламоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 22 май куни тунда Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Синхай провинциясида кучли 7,4 балли зилзила содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг