Алвидо, “Фантомас”! Aктёр Хельмут Бергер вафот этди

Маданият-санъат

image

18 май куни ўзбек томошабиларига "Фантомас" роли орқали таниш бўлган австриялик актёр Хельмут Бергер 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Guardian” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, актёрнинг ўлим сабаби ҳозирча номаълум.

Бергер 1944 йили 29 майда Юқори Австрияда дунёга келган. Болалиги ва ёшлиги Залцбургда ўтган, кейинчалик Париж ва Лондонда ишлаган. У Лондондаги Марказий нутқ ва драматик санъат мактабида таҳсил олган.

1964 йилга келиб Бергер италиялик режиссёр Лучино Висконти билан учрашади. Кейинчалик у актёрга Италия ва Франция режиссёрлари томонидан суратга олинган бешта қисқа ҳикоялардан иборат "Жодугарлар" фильмидаги илк ролини беради.

Марҳум актёрнинг энг машҳур кино асари нацистлар Германиясидаги воқеалар тасвирланган Висконти режиссёрлигидаги "Худоларнинг ўлими" фильмидир. Унда актёр металлургия концерни раҳбарининг ўғли Мартин фон Эссенбек ролини ижро этган. Фильм 1960 йилда суратга олинган бўлиб, Висконтининг Бергер билан ҳамкорлиги “Лудвиг” (1972) ва “Оила портрети ички маконда” (1974) кинокартиналарида давом этади.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Фантомас Хельмут Бергер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар