Алкоголсиз ичимликларга янги талаблар белгиланди
Жамият
−
06 Июнь 2020
8878Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 345-сон қарори билан Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент (кейинги ўринларда – Техник регламент) ва уни жорий этиш схемаси тасдиқланди.
Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб 18 ой ўтгач амалга киритилади. У амалга киритилгунга қадар алкоголсиз ичимликларни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни мажбурий тартибда эмас, ихтиёрий қўлланилади.
Техник регламент алкоголсиз ичимликларга, хомашё ва таркибий қисмларга, алкоголсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш ва утилизация қилиш жараёнларига татбиқ этилади. У болалар озуқаси учун мўлжалланган, мамлакат ташқарисига экспорт қилиш учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилмайди. Алкоголсиз маҳсулотлар рўйхати Техник регламентга иловада келтирилган ва 20 турдан иборат.
Алкоголсиз ичимликнинг истеъмол қадоғида қўшимча тарзда ушбу маҳсулотга тегишли маълумот тариқасида қуйидаги ёзувлар жойлаштирилади: сифат сертификатлари мавжудлиги, таркибида таъм берувчилар, аспартам (фенилаланин), энергетик қувват берувчилар ва бошқалар мавжудлиги. Харидорни чалғитишга олиб келадиган ишончсиз маълумотлар кўрсатилиши тақиқланади.
Алкоголсиз ичимликлар таркибидаги заҳарли элементлар ва микотоксинлар, радионуклидларнинг рухсат этилган даражаси, микробиологик ва паразитологик кўрсаткичлар Техник регламентга тегишли иловаларда келтирилган.
Тасдиқланган Техник регламент «Ўзстандарт» агентлиги, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекция си, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК томонидан сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларига етказилади, мавжуд НҲҲлар хатловдан ўтказилади ва Регламент талабларига мувофиқлиги баҳоланади, талабларга риоя этилиши устидан назорат амалга оширилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь