Алиев ва Пашинян BRICS саммитида нималар ҳақида гаплашгани очиқланди
Олам
−
04 Ноябрь 2024 7295 2 дақиқа
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Россиянинг Қозон шаҳрида BRICS ялпи мажлиси чоғида, сўнг эса четда икки томонлама масалаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Арманистон парламенти спикери Ален Симонян маълум қилди.
“Нутқлар давом этар экан, Арманистон Бош вазири ва қўшни давлат Президенти бир соатча суҳбатлашди. Уларга учрашув иштирокчиларини безовта қилишлари мумкиндек туюлди ва улар бошқа жойга кўчиб ўтишди ва у ерда яна бир ярим соат суҳбатлашишди. Суҳбат сизга таниш бўлган мавзулар ҳақида бўлди: тинчлик шартномаси, алоқаларни очиш ва ҳарбий асирлар муаммолари”, деди Симонян.
Маълумот учун, 24 октябрь куни Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган “BRICS плюс” форматида саммит бўлиб ўтди. Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин раислигида ўтказилган тадбирда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин, Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса, Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян, Вьетнам Социалистик Республикаси Бош вазири Фам Минь Тинь, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, бошқа бир қатор давлатлар, халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмаларнинг раҳбарлари ҳамда юқори даражали вакиллари иштирок этди.
Live
Барчаси