Алишер Усмоновнинг жамғармаси Ўзбекистонда рус тили ўқитиш бўйича янги лойиҳага старт берди
Жамият
−
11 Октябрь 2020
12920Бугун, 11 октябрь куни Тошкентда “Зўр!” (“Класс”) гуманитар лойиҳа ва таянч дастури тўғрисида меморандум имзоланди. Ушбу лойиҳагв Россия маориф вазирлиги, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳамда россиялик ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси бошчилик қилмоқда. Лойиҳа 2030 йилгача мўлжалланган.
Россия маориф вазирининг биринчи ўринбосари Дмитрий Глушко бу икки мамлакат учун рамзий маънога эга эканлинини таъкидлаган.
“Таълим соҳасида ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан рус тилини ўрганиш масалаларига эътибор қаратган ҳолда, ўзаро ҳамкорликни давом эттирамиз. Ишончим комилки, рус методистлари юқори даражадаги ишларни намойиш этишади, натижада Ўзбекистондаги ўқитувчи ва мактаб ўқувчилари ўртасида рус тилини билиш даражаси ошади. Шунингдек, Алишер Усмонов хайрия жамғармасига самарали ҳамкорлик ва "Зўр!" лойиҳасини амалга оширишга қўшилганлиги учун алоҳида миннатдорлигимизни билдирамиз”, деган у.
“Зўр!” (“Класс”) гуманитар лойиҳасини Россия маориф вазирлиги ва Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги 5 млн доллар сармоя киритган Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси кўмагида амалга оширади.
Лойиҳанинг илк босқичида 32 нафар рус методистлари маҳаллий мактаблар ўқитувчилари ва ўқувчилари ўртасида рус тилини билиш даражасини назорат қилиш учун Ўзбекистонга етиб келди. Россиялик мутахассислар Ўзбекистонда рус тилини ўқитиш сифатини баҳолайди ҳамда ҳамкасбларига тилни ўқитиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.
2021 йилда 100 нафар россиялик мутахассис Ўзбекистонга келиши режалаштирилган. Мутахассислар сони ҳар йили 100 нафарга кўпаяди. Дастурнинг барча босқичлари 30 мингга яқин ўзбекистонлик ўқитувчиларни қамраб олади.
Маълумот учун, “Зўр” лойиҳасининг амалга оширилиши Россия ва Ўзбекистон ўқитувчилари ўртасида мустаҳкам алоқаларни шакллантиришга, педагогик ёндашувларни яқинлаштиришга ва Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини янада кенгайтириш учун шарт-шароитларни яратишга ёрдам бериши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь