Алишер Усмоновнинг айни вақтдаги бойлиги қанча эканлиги айтилди
Жамият
−
02 Февраль 2023
378462023 йил бошидан бери USM холдинг асосчиси, россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг бойлиги 1,06 миллиард долларга кўпайди. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри ўз ҳисоботида маълум қилди.
“Bloomberg” ҳисоб-китобларига кўра, миллиардернинг умумий бойлиги бир ойлик ўсиш билан 19,7 миллиард долларга етган.
Умумий ҳисобда жорий йилда россиялик миллиардерларнинг бойлиги жами 16,1 миллиард долларга ошган.
Шунингдек, Россиянинг энг йирик “Лукойл” компанияси раҳбари ва асосий эгаси Вагит Алекперов энг кўп даромад олган. Унинг даромади 2,5 миллиард долларга ошиб, 17,9 миллиард долларга етган.
Шу билан бирга, “Северсталь” энг йирик металлургия заводининг асосий эгаси Алексей Мордашов (1,54 миллиард доллар даромад) ва “Норникель”кон- металлургия компанияси раҳбари Владимир Потанин (1,32 миллиард доллар) ҳам кучли учликка кирди.
Маълумот учун, Алишер Усмонов “Металлоинвест”, “Удокан мис” ва “Мегафон”ни ўз ичига олган USM гуруҳининг асосчиси ва энг йирик акциядори ҳисобланади. “Forbes”нинг 2022 йилги маълумотларига кўра, у Россиянинг энг бой миллиардерлари рўйхатида еттинчи ўринни эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Алишер Усмонов ўзини Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи бошқарув бюросидан чиқариб юборишни сўраб ариза қолдирган эди.
LiveБарчаси