Алишер Саъдуллаев “Бизнес марафон” лойиҳаси давом этадиган навбатдаги вилоятларни эълон қилди 

Жамият 2708
image

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев “Бизнес марафон” лойиҳаси амалга ошириладиган навбатдаги вилоятларни эълон қилди.

“Яқинда мамлакатимиз бўйлаб “Бизнес марафон” лойиҳасини йўлга қўйиб, лойиҳа орқали минглаб ёшларга бизнес юритиш бўйича муҳим билимларни улашдик.

Лойиҳамиз 22 апрель куни Сирдарё вилоятида, 28-29 апрель кунлари Тошкент вилоятида давом этади”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, лойиҳада иштирок этиш истагида бўлган ёшлар Telegram’даги @biznesmarafon_bot боти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим. Лойиҳада иштирок этиш мутлақо бепул.

“Бизнес марафон” лойиҳаси бўлиб ўтадиган навбатдаги манзиллар:

•  22 апрель куни соат 14:00 да Сирдарё вилояти, Сирдарё мусиқали драма театри биносида ва Ховос тумани Темирйўлчилари маданият саройида.

•  28 апрель куни соат 14:00да Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги ва Бекобод шаҳарларидаги Металлург маданият саройларида.

•  29 апрель куни соат 14:00да Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Ёшлар маркази биносида ва Чирчиқ шаҳридаги Кимёгарлар маданият саройида.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 41
Рейтинг: 3
t
×