Алимент тўламаган она жаримага тортилди

Жамият

image

Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор она З.Р. томонидан ундирувчи З.Т.нинг фойдасига тўрт нафар фарзандининг вояга етгунларига қадар моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг иккидан бир қисми миқдорида алимент пулини тўлаб бориши белгиланган.

Қарздор З.Р. муқаддам беш маротаба Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси билан судланган бўлишига қарамасдан, ўзига тегишли хулоса чиқариб олмасдан, алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

Ургут туман маъмурий судининг қарори билан З.Р.га энг кам иш ҳаққининг 20 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Шундан сўнг ҳам, она ҳисобланган бу фуқаро тайинланган маъмурий жазога қарамасдан, вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан қасддан муттасил бўйин товлаб келиб, бугунги кунга қадар унинг алимент тўловларидаги қарздорлиги 6 миллион 977 минг сўмни ташкил этган.

Ҳолат юзасидан Бюронинг Ургут туман бўлими томонидан фуқаро З.Р.га нисбатан яна иш қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг