АКТ вазирига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
07 Октябрь 2021
5418Дониёр Рустамов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бугунгача Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (“Ўзкомназорат”) бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Рустамов бу лавозимда Баҳромжон Олматовнинг ўрнини эгаллади.
Баҳромжон Олматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, Баҳромжон Олматов 2015 йилнинг декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. У вазирнинг ахборот хавфсизлиги ва режим масалалари бўйича ўринбосари бўлган.
LiveБарчаси