Аксилкоррупция агентлиги ички ишлардаги коррупцияни ўрганишни Андижондан бошлади

Жамият

image

Жорий йилнинг 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига криминоген вазияти мураккаб бўлган ҳар бир вилоятнинг ҳуқуқ-тартибот идораларида коррупциявий омилларни бевосита аҳоли билан мулоқот ташкил этган ҳолда, жамоатчилик фикри таҳлили асосида чуқур ўрганиш вазифаси юклатилди.

Топшириқ ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш мақсадида 19 февраль куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов Андижон вилоятидаги жиноятчилик кўп энг содир этилаётган Андижон шаҳри, Асака ва Андижон туманларида ички ишлар органлари фаолияти, профилактика инспекторлари ҳамда аҳоли билан учрашди. Бу ҳақда Агентлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, Андижон шаҳар Ички ишлар органлари мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сонли ва 6-сонли ички ишлар бўлимига, Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ, Андижон шаҳар ички ишлар органлари мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сонли ИИБ ички миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида коррупцияга сабаб бўлувчи омиллар ўрганилган. Мазкур жараёнларда ички ишлар ходимлари билан шахсан мулоқот қилиниб, иш фаолияти самарадорлиги, шаффофлиги, фуқаролар билан муносабатлар муҳокама қилинган.

Ўрганишлар жараёнида жойларда ички миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими фаолиятида инсон омили даражаси юқори экани, соҳада рақамлаштириш ишлари олиб борилаётган бўлсада, ҳамон маълум тўсиқлар мавжудлиги аниқланган.

Шунингдек, Асака туманидаги қатор маҳаллаларнинг аҳолиси билан суҳбат уюштирилиб, ҳуқуқ тартибот идоралари ва ички ишлар органлари фаолияти, хусусан, фуқароларнинг профилактика инспектори томонидан олиб борилаётган ишлардан қониқиш даражаси ҳақида ижтимоий сўров ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аксилкоррупция агентлиги ички ишлар органларидаги коррупцион омилларни ўрганиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг