“Ахмат” махсус кучлари қўмондони ҳужумга тайёргарлик бошланганини эълон қилди
Олам
−
01 Июнь 2023
10512“Ахмат” махсус кучлари ҳамда 2-армия корпуси қўмондони ўринбосари Апти Алаудинов янги секторда фаол ҳужум операцияларига тайёргарлик бошланганини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзган.
“Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони буйруғи билан Ахмат махсус бўлинмаси янги жойга кўчирилди. Биз фаол ҳужум операцияларига тайёргарлик кўришни бошлаймиз”, деб ёзган Алаудинов.
Эслатиб ўтамиз, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров чечен бўлинмалари Донецкка кучларни қайта жойлаштириш бўйича янги буйруқ олганини маълум қилганди. У бир неча кундан бери биринчи босқичга кўра, қўмондонлик бўлинмалари штаб-квартираси аҳоли пунктларини кўтариш ва озод қилиш бўйича режалар ишлаб чиқилаётгани, янги разведка маълумотлари кутилаётганини таъкидлаб ўтган.
LiveБарчаси