АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси виза бўйича муҳим янгиликни эълон қилди

Олам

image

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси жорий йилнинг 15 сентябрь куни визалар учун 500 дан ортиқ суҳбат ўринлари очяпти. Бу ҳақда Элчихонанинг Telegram-саҳифасида хабар берилди. 

“Консуллик бўлими ноиммиграцион визалар учун бепул онлайн суҳбат белгилаш билан боғлиқ қийинчиликларни тушунган ҳолда, 15 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 16:00 да 500 дан ортиқ суҳбат ўринлари очяпти. Суҳбат ўринлари фақат Ўзбекистон фуқаролари ва резидентлари учун бўлиб, октябрь ойидан декабрь ойигача бўлган кунлар учун очилади. Очилган суҳбат ўринлари тезда тўлишини инобатга олиб, берилган имкониятдан унумли фойдаланиш учун, саёҳатчилардан cуҳбат бегилаш учун тайёр бўлишларини сўраймиз”, дейилади хабарда. 

Суҳбат белгилаш учун аввал онлайн анкета DS-160 формани тўлдиришиш ва штрих-код рақамига эга бўлиш лозимлиги эслатилган. 

“Суҳбат белгилашга тайёр бўлгач, сиз ўзингизнинг биографик маълумотларингизни айнан виза аризаси (DS-160 форма)да кўрсатилганидек киритишингиз лозим. Қуйидаги тасвирда суҳбат белгилаш учун қандай маълумотлар талаб этилиши кўрсатилган”, дейди Элчихона ўз хабарномасида.


 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1177

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made