АҚШнинг Киевдаги элчихонаси ҳаво ҳужуми сабаб ёпилди
Олам
−
14:48
1924АҚШнинг Украинадаги элчихонаси бугун, 20 ноябрь куни Украинага муҳим ҳаво ҳужуми бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди ва шу сабабли элчихона ёпилишини қайд этди. Бу ҳақда ваколатхонанинг матбуот хизмати хабар берди.
“АҚШнинг Киевдаги элчихонаси 20 ноябрь куни содир бўлиши мумкин бўлган муҳим ҳаво ҳужуми ҳақида аниқ маълумот олди. Эҳтиёт чораси сифатида элчихона ёпилади ва унинг ходимларига ўз жойида бошпана топиш кўрсатмаси берилди. АҚШ элчихонаси ўз фуқароларига бошпана олишга тайёр туришни ҳам маслаҳат қилади”, дейилади ваколатхона сайтидаги эълонда.
Айрим нашрларга кўра, ушбу эҳтимолий ҳаво ҳужуми Украинанинг ATACMS баллистик ракеталари билан Россия ҳудудига ҳужум қилганига “жавоб” бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалоқ Украина Мудофаа кучлари биринчи марта ATACMS баллистик ракеталари билан Россия ҳудудига ҳужум қилганди ва у нишонга муваффақиятли урилганди. Зарба Брянск вилоятининг Карачев шаҳри яқинидаги ҳарбий объектга берилган.
LiveБарчаси