АҚШда яҳудийлардан Исо Масиҳни ўлдирганлари учун узр сўраш талаб қилинди
Олам
−
08 Май 2021 36186 1 дақиқа
AҚШ ҳарбийларига маъмурий хизмат кўрсатувчи агентлик яҳудийларни Исо Масиҳни ўлдиргани учун кечирим сўрашга чақирди. Ташкилот ўз веб-сайтида тегишли қисм билан ваъзни жойлаштирган.
Маълум қилинишича, ваъз Шимолий Каролинадан келган денгиз руҳонийсига тегишли. Сайтда нашр этилган матн, Диний эркинлик учун ҳарбий жамғарманинг шикоятидан кейин эртаси куни олиб ташланган.
Материал муаллифларининг тушунтиришича, лейтенант Aристотел Риверанинг ваъзи Янги Aҳддан олинган парчага асосланган бўлиб, у ерда Ҳаворий Пётр яҳудийларга Исо Масиҳнинг ўлимидаги гуноҳи тўғрисида айтади. Ўз навбатида, руҳоний бу парчани яҳудийлар Масиҳнинг ўлдирилиши учун кечирим сўраши керак бўлган тарзда талқин қилди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь