АҚШда TikTokни тақиқлаш таклиф қилинди

Технология

image

Америкалик қонунчилар Конгресснинг иккала палатасига АҚШда TikTok ижтимоий тармоғидан фойдаланишни тақиқловчи, шунингдек, Россия, Хитой ва бошқа бир қатор давлатлар назоратидаги медиа-компанияларга нисбатан санкциялар қўллаш имкониятини кўзда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжат кеча, 13 декабрь куни АҚШ сенатори Марко Рубио сайтида чоп этилди. 

Ушбу ташаббус Рубио, шунингдек, АҚШ Вакиллар палатаси аъзолари Майк Галлагер (Республикачи, Висконсин штатидан) ва Ража Кришнамурти (Демократ, Иллинойс штатидан) томонидан ишлаб чиқилган. Уларнинг фикрича, қонун лойиҳаси америкаликларни ижтимоий тармоқлар соҳасида мавжуд ёки келажакда юзага келиши мумкин бўлган компаниялардан фойдаланиш билан боғлиқ бир қатор душман давлатлар таҳдидидан ҳимоя қилиши керак. Ташаббус муаллифларига кўра, ижтимоий тармоқлар ёрдамида бошқа давлатлар америкаликларни назорат қилиш ёки кузатиш, улар ҳақида муҳим маълумотларни тўплаш, таъсир кампанияларини ўтказиш, ташвиқот тарқатиш, цензура ўрнатишга уриниши мумкин.

Қонунчиларнинг таъкидлашича, TikTok АҚШда тақиқланиши керак, чунки Хитой Коммунистик партияси ушбу ижтимоий тармоқдан ўз манфаати йўлида фойдаланиши мумкин. Рубионинг сўзларига кўра, TikTok ҳар куни ўн миллион америкалик болалар ва катталар ҳақида маълумот тўплайди. Тақиқ TikTok’га эгалик қилувчи ByteDance компаниясига нисбатан жорий этилиши таклиф қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг