АҚШда мактабга ҳужум: 6 киши жароҳатланди (видео)
Олам
−
01 Май 2192 1 дақиқа
АҚШнинг Такома шаҳридаги мактабда содир бўлган ҳужум оқибатида олти киши – беш нафар ўқувчи ва бир қўриқчи пичоқланди. Бу ҳақда ёнғин хизмати маълумотларига таяниб, “New York Post” хабар берди.
Нашрга кўра, тўрт нафар ўқувчи оғир аҳволда. MultiCare шифохонаси вакили бир нечта ўқувчи олиб келинганини тасдиқлаган, бироқ уларнинг ҳолати ҳақида изоҳ беришдан бош тортган.
FOX 13 Seattle маълумотига кўра, гумондор қўлга олинган.
Такома полицияси вакили офицер Шелби Бойднинг айтишича, ҳодиса 30 апрель куни кундузги вақтда мактаб ҳудудида юз берган. Гумондор – ўқувчи бўлиб, у ҳам ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар олган.
Мактаб вакили “New York Times”га берган баёнотида таълим муассасаси вақтинча ёпилганини, ота-оналар фарзандларини олиб кетиш учун келганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Луизиана штатидаги Шривпорт шаҳрида 19 апрель тонгида содир бўлган оммавий отишма оқибатида саккиз нафар бола ҳалок бўлганди. Ҳодиса оқибатида жами 10 киши жабрланган, улардан саккиз нафари вафот этган. Жабрланганларнинг ёши 1 ёшдан 14 ёшгача бўлган.
Live
Барчаси