АҚШда кўпчилик сайловчи бу йилги сайловларда Трамп ғалабасига ишонмоқда
Олам
−
24 Февраль 2020
3417Америка Қўшма Штатлари фуқароларининг 65 фоизи бу йилги президентлик сайловида Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Дональд Трамп ғалаба қозонишига ишонади. Бу ҳақида бугун, 24 февраль куни "СBC News" нашри хабар бермоқда.
"YouGov" порталида ўтказилган сўров натижаларга кўра, Республикачилар партияси тарафдорларининг 90 фоиздан ортиғи Трампнинг қайта сайланишига ишонади. Демократларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи сайлов шундай натижа билан тугашини кутмоқда.
Сайловчиларнинг фикрига кўра, АҚШ Демократик партиясидан бирорта ҳам номзод овозларнинг тўртдан бир қисмини олишга қодир эмас. Прогнозларга кўра, сенатор Берни Сандерс кўпи билан 27 фоиз натижага эришади. Шуниси эътиборга лойиқки, демократларнинг ўзлари Демократик партия номзодларининг ютиш имкониятларини Республикачилар партиясидаги рақибларига қараганда анча паст деб ҳисоблашмоқда.
Аввалроқ, демократлардан президентликка номзод, сенатор Берни Сандерс Невада шатитидаги дебатларда ғалаба қозонган эди. Шу билан у президентлик сайловларининг якуний босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь