АҚШда 11 сентябрь терактлари сабаб жорий қилинган фавқулодда ҳолат узайтирилди

Олам

image

АҚШда 2001 йил 11 сентябрдаги терактдан кейин жорий қилинган фавқулодда ҳолат яна бир йил давом этади. Бу ҳақда Президент Жо Байден маълум қилди.

“Мен Федерал реестрга 2001 йил 11 сентябрдаги Қўшма Штатларга қарши террорчилик ҳужумлари сабаб 7463-сонли Прокламацияда эълон қилинган фавқулодда ҳолат яна бир давом этиши тўғрисида билдиришнома юбордим”, деган Байден.

Президент Байденга кўра, 20 йил аввал АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилинишига сабаб бўлган террорчилик хавфи ҳамон йўқолмаган.

Фавқулодда ҳолат режими Нью-Йорк ва Вашингтондаги терактлардан кейин 2001 йил 14 сентябрда ўша вақтдаги президент Кичик Жорж Буш томонидан киритилган эди. Фавқулодда ҳолат режими киритилиши ҳақидаги ҳужжатда ҳукумат кўрадиган аниқ чоралар кўрсатилмаган, бироқ у террорчилик таҳдиди ҳолатида президентга қўшимча ваколатларни беради.

Аввалроқ, Байден Президент бўлишидан аввал 11 сентябрь терактининг баъзи тафсилотларини очиқлаш ҳақида берган ваъдасини бажарганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

330

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг