АҚШ ва Япония йирик ҳарбий машғулотларни бошлади
Олам
−
10 Ноябрь 2022
5538Бугун, 10 ноябрь куни Япония ўзини-ўзи мудофаа кучлари ва АҚШ армияси Япония архипелагининг чекка оролларини ҳимоя қилиш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш учун Keen Sword қўшма машғулотларини бошлади.
“Биз нафақат ҳар қандай соҳада биргаликда ҳаракат қилиш қобилиятимизни оширамиз, балки шериклик ва дўстлигимизни ҳам мустаҳкамлаймиз. Биз нафақат бирга ишлаймиз. Биз машқ қиладиган жамоа – бу биз яшаётган жамиятлардир. Биз нафақат ҳарбий шерикмиз балки дўст ва қўшнимиз”, дейилади Япониядаги Америка қўмондонлиги машғулотлар бошланиши муносабати билан эълон қилган баёнотда.
Япония Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, машғулотларга Япония томонидан қуруқлик, денгиз ва ҳавода ўзини-ўзи мудофаа қилиш кучларининг 26 мингга яқин ходими қабул қилинади. Америка томонидан 10 000 га яқин ҳарбий хизматчилар, жумладан, космик дивизион иштирок этади.
Бундан ташқари, Япония ўзини-ўзи мудофаа кучларининг 20 та кемаси ва 10 та АҚШ самолёти, шунингдек, Япония ўзини-ўзи мудофаа кучларининг 250 та самолёти ва АҚШнинг 120 та самолёти, жумладан, Osprey тилтротори ҳам манёврларда иштирок этади.
Австралия, Канада ва Буюк Британия қуролли кучларининг жами тўртта кемаси ва иккита самолёти ҳам машғулотлар давомида АҚШ ва Япония ҳарбийларига қўшилади, унинг сценарийси Кагосима префектурасидаги узоқ Токуношима оролларини ҳимоя қилишни ўз ичига олади. Машғулотлар 19 ноябрга қадар давом этади.
“Ҳозирги амалий машғулотлар кетма-кет 16-машқ бўлди. Уларга Австралия, Канада, Франция, Ҳиндистон, Янги Зеландия, Филиппин, Жанубий Корея, Буюк Британия ва НАТОдан кузатувчилар таклиф қилинган”, дейилади Япония қўшма қўмондонлиги баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 октябрь куни АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорлигида “Vigilant Storm” қўшма ҳарбий машғулотлари старт олганди. Унда 240 га яқин ҳарбий самолётлар иштирок этмоқда. 4 ноябрга қадар давом этиши белгиланган машғулотлар Шимолий Кореянинг кетма-кет баллистик ракеталар учириши ортидан узайтарилди.
Қўшма машғулотларга Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучларининг 140 га яқин самолётлари, жумладан F-35A, F-15K, KF-16 қирувчи самолётлари, KC-330 ёнилғи қуйиш самолёти, Америка томонидан эса юзга яқин самолёт, жумладан F-35B қирувчи самолётлари, EA-18 электрон разведка самолёти ва U-2 жосуслик самолёти жалб қилинган.