АҚШ ва Россия ўртасидаги ядровий уруш неча миллиард одамнинг бошига етиши ҳисобланди

Олам

image

Халқаро иқлимшунослар жамоаси Россия ва АҚШ ўртасидаги ядро урушининг эҳтимолий оқибатлари бўйича ўтказган тадқиқоти натижасини эълон қилди.

Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Россия ва АҚШ ўртасида можаро юзага келса, 360 миллион киши ҳалок бўлади, ундан кейинги глобал очарчилик яна 5 миллиард кишининг нобуд бўлишига олиб келади. Австралиядан ташқари барча қитъалар қишлоқ хўжалигидаги салбий оқибатларни ҳис қилади.

Тадқиқот Ратгерс университети (АҚШ), Берген университети (Норвегия), Потсдам иқлим ўзгаришини ўрганиш институти (Германия), Луизиана штат университети (АҚШ) ва бошқалар томонидан ўтказилган. Тадқиқот “Nature Food” журналида чоп этилган.

Тадқиқотчилар иккита ядровий можаронинг эҳтимолий оқибатларини башорат қилган – Ҳиндистон ва Покистон ҳамда Россия ва АҚШ ўртасидаги. Шунингдек, можаронинг қишлоқ хўжалигига таъсири ўрганилган, иқлим ва атроф-муҳитга таъсирни ўрганиш имконини берувчи иқлим модели ишлаб чиқилган.

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги уруш камида беш йил давомида барча асосий экинлар ҳосилдорлигининг кескин пасайишига олиб келиши, озиқ-овқат ишлаб чиқаришнинг ўртача 7 фоизга камайишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай уруш 2 миллиард одамнинг ўлимига олиб келади.

Россия ва АҚШ ўртасидаги зиддият қишлоқ хўжалигининг ҳосилдорлигини 90  фоизга пасайишига олиб келиши мумкин. Бу 5 миллиарддан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

854

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг