АҚШ Ўзбекистон ва Афғонистонга нега бунчалик қизиқади? Уильям Эймике изоҳ берди

Жамият

image

“Умуман олганда, тажрибамдан келиб чиқиб айтсам, одамлар яхши яшаётган жойда революция бўлмади. Жамиятда аҳоли даромади яхши бўлса, болалар мактабга борса, бундай жойда инқилобга эҳтиёж йўқ. Одатда, кўп инқилоблар иқтисодий томондан етишмовчиликлар сабаб содир бўлади. Одамлар урушлардан кўра тинч ҳаётни афзал кўради”, дейди Ўзбекистонда ўтаётган парламент сайловларига кузатувчи сифатида АҚШдан келган профессор Уильям Эймике.

Кеча, 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкилот директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов ва америкалик профессор Уильям Эймике ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда америкалик меҳмон Уильям Эймике нега АҚШ Марказий Осиё давлатларини, айниқса, Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётганига тўхталди.

“Мен Ҳукумат одами эмасман. Лекин бу сиёсатни ўзим тушунганимдек изоҳлашга ҳаракат қиламан.

АҚШ Ўзбекистонни муҳим стратегик минтақада жойлашган тинчлик нуқталаридан бири деб ҳисоблайди. Марказий Осиё минтақасини уруш ўчоқлари бўлган Ироқ, Афғонистон каби давлатларга кирувчи “калит” сифатида кўради. У ерларда тинчлик ўрнатилишини истайди.

АҚШ мустақил бўлганига кўп бўлмаган ва ривожланиш босқичидаги давлатларни қўллаб-қувватлаб келади. Ўзбекистон ҳам шундай давлатлардан бири ва иқтисодий жиҳатдан гуллаб-яшнашини хоҳлаймиз, холос”.

У шунингдек, дунёдаги нотинч ҳудудлардан бири сифатида эътироф этилаётган қўшни давлат – Афғонистон масаласига ҳам тўхталиб шундай дейди:


“Афғонистон ва шу каби айрим давлатлар терроризм, ИШИД каби муаммолар сабаб хавфзсиз давлатлар сафига кира олмаяпти. Бунинг асосий сабабларидан бири сифатида ўтиш босқичида Ҳукумат томонидан иқтисодий жиҳатдан оёққа тура олмаганликларини кўрсатиш мумкин. 

АҚШ ривожланаётган давлатлар иқтисодиёти барқарор ва хавфсизлик нуқтаи назаридан тўлиқ таъминланган бўлишини истайди.

Ҳозирда Марказий Осиё давлатлари хавфсизликни таъминлаш борасида бақамти ҳаракат қилаётгани олқишга сазовор. АҚШ Ҳукумати эса мазкур минтақа давлатлари билан бирга ҳамкорлик қилишга тайёр. АҚШнинг USAID агентлиги фаолияти асослари ҳам мана шуларга таянган”, дейди сайлов кузатувчиси Уильям Эймике.

Уильям Эймике 1949 йил 23 февралда АҚШда туғилган. Бир неча йил АҚШ Нью-Йорк штатининг бюджет масалалари бўйича бошқармасида фаолият  юритган. Бир оз муддат Нью-Йорк штати губернаторининг сиёсий масалалар бўйича котиби лавозимда ҳам ишлаган. Ҳозирда Колумбия университети Халқаро ва жамоатчилик муносабатлари мактаби профессори ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ИШИД

Баҳолаганлар

263

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made