АҚШ Украинага энергия ускуналарининг биринчи партиясини юборди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Украинага энергия тизимини қайта тикловчи ускуналарнинг биринчи партиясини юборди. Бу ҳақда "Reuters" агентлиги Вашингтон маъмурияти вакилларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, унинг таркибига қарийб 13 миллион долларлик энергетика ускуналари киритилган.

Аввалроқ Россиянинг ракета зарбалари Украина инфратузилмасининг 50 фоизини вайрон қилгани маълум бўлган эди. Буни Президент Владимир Зеленский АҚШ Президенти Жо Байден билан суҳбатда маълум қилган. 

Энергетика хавфсизлиги миллий жамғармасининг етакчи таҳлилчиси Игор Юшковнинг фикрича, Украина энергетика тизимини тиклаш ва қисқа муддатда электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш мумкин эмас. У, шунингдек, йирик объектларда реконструкция ишлари янги иш ташлашлар ва йирик техника захиралари етишмаслигидан қўрқиб, амалга оширилмаётганини таъкидлади.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг