АҚШ “Толибон” билан маҳбусларни алмашишни муҳокама қилмоқда – WSJ
Олам
−
07 Январь
1820АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Афғонистонда ҳибсда сақланаётган бир неча америкаликларнинг озод қилиниши юзасидан Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, гап 2022 йилда Афғонистонда ҳибсга олинган уч нафар АҚШ фуқароси – Жорж Глезманн, Райан Корбетт ва Маҳмуд Ҳабиби ҳақида бормоқда. Байден маъмурияти жавоб тариқасида Кубадаги Гуантанамо ҳарбий базасида сақланаётган маҳбуслардан бирини озод этишга тайёр. Нашрга кўра, бу маҳбус “Ал-Қоида” террорчилик ташкилотининг собиқ етакчиси Усама бин Лоденнинг сафдоши бўлган.
Нашрнинг ёзишича, “Толибон” тенг ҳуқуқли алмашув талаб қилмоқда. Байден эса мазкур масала бўйича ҳали якуний қарор қабул қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳукумати Гуантанамодаги АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари базасида сақланаётган 11 нафар яманлик маҳбусни кўчиргани хабар қилинганди. Таъкидланишича, АҚШнинг миллий хавфсизлик манфаатларини кўзлаб, улар Яманга қўшни Уммонга олиб кетилади.
LiveБарчаси