АҚШ Сурия Президенти ва унинг рафиқасига санкция жорий этди
Олам
−
17 Июнь 2020
6106Вашингтон Сурияга қарши "Цезарь қонуни"га биноан янги санкцияларни жорий этди. Ушбу санкциялар Сурия Президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асмани ҳам четлаб ўтмади. Бу ҳақда бугун, 17 июнь куни АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео маълум қилди.
"Биз Башар Асад ва унинг рафиқаси Асмага, шунингдек, Муҳаммад Хамшога (Суриядаги энг йирик тадбиркорлардан бири) қарши санкциялар киритамиз", дейилади ҳужжат матнида.
Таъкидланганидек, АҚШнинг Сурияга қарши янги "Суриядаги фуқароларни ҳимоя қилиш тўғрисида" деб номланган санкциялари инсонпарварлик ёрдами билан боғлиқ эмас. Вашингтон буни таъминлашда давом этади, шу жумладан, Сурия ҳукумати назорат қиладиган ҳудудларда ҳам.
"Цезарь қонуни" ва АҚШнинг Сурияга нисбатан бошқа санкциялари Сурия халқига қилинадиган инсонпарварлик ёрдамига таъсир қилмайди. Шу билан бирга, бизнинг Суриянинг шимоли-шарқида барқарорлашув фаолиятимизга тўсқинлик қилмайди. Биз гуманитар ёрдамимизни давом эттирамиз", дейилади Помпео берган баёнотда.