АҚШ санкциялари эронликларнинг ҳаёт ва саломатлик ҳуқуқини бузади – БМТ экспертлари
Олам
−
20 Декабрь 2022
4010АҚШнинг Эронга қарши санкциялари Эрон аҳолисининг соғлиқ ва яшаш ҳуқуқидан фойдаланишига тўсқинлик қилиб, Эрондаги атроф-муҳитга зарар етказади. Бу фикр бугун, 20 декабрь куни БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги экспертлари томонидан Женевада эълон қилинган баёнотда билдирилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, АҚШ санкциялари нафақат Эрон ҳукуматига экологик муаммоларни самарали ҳал қилишига тўсқинлик қилади, балки муаммоларнинг кескинлашувига ҳисса қўшади. Улар Эронда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ бўлган респиратор касалликлардан юқори касалланиш ва ўлим кўрсаткичларини эсга олди.
“АҚШ санксиялари одамларни эскироқ, кам ёқилғи тежайдиган автомобиллардан фойдаланишни давом эттиришга мажбур қилмоқда ва Эронни автомобиллар чиқиндиларини камайтириш учун асбоб-ускуналар ва технологияларни сотиб олишни имконсиз қилмоқда”, дейилади ҳужжатда.
АҚШнинг Эронда бизнес юритувчи хорижий компанияларга нисбатан таҳдидлари хорижий автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг мамлакатдан чиқиб кетишига олиб келди. Шунинг учун Эрон энг янги технологиялардан фойдалана олмайдиган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг двигателлари ва бошқа жиҳозларига мурожаат қилишга мажбур. Экспертларнинг фикрича, АҚШнинг Теҳронга қарши санкциялари Вашингтоннинг одамлар саломатлиги учун тоза муҳит муҳимлиги ҳақидаги позициясига зид. Баёнот муаллифларининг фикрича, АҚШнинг атроф-муҳитни яхшилашга тўсқинлик қилувчи ва атроф-муҳит ифлосланишининг одамлар саломатлиги ва ҳаётига салбий таъсирини камайтирадиган Эронга қарши санкциялари заифлаштирилиши ёки бутунлай бекор қилиниши керак. Бу эронликларга ўз ҳуқуқларидан – тоза атроф-муҳит, соғлиқ ва яшаш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятини беради.
Мутахассислар ўз хулосалари ҳақида Қўшма Штатларга маълум қилишди.
Баёнотни БМТнинг бир томонлама мажбурлов чораларининг инсон ҳуқуқларига салбий таъсири бўйича махсус маърузачиси Елена Довгань, инсон ҳуқуқлари ва иқлим ўзгариши бўйича махсус маърузачиси Ян Фрай, инсон ҳуқуқлари ва халқаро бирдамлик бўйича мустақил эксперт Обиора Окафор, Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича махсус маърузачи Ричард Беннетт ва демократик ва адолатли халқаро тартибни таъминлаш бўйича мустақил эксперт ивингстон Севаньяна имзолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь