АҚШ Россиянинг музлатилган активларини Украина фойдасига мусодара қилиш йўлини қидирмоқда – FT

Олам

image

АҚШ Россиянинг музлатилган активларини Украина фойдасига мусодара қилиш йўлларини фаол ўрганмоқда. Бу ҳақда “Financial Times” маълум қилди.

Нашрнинг ёзишича, сўнгги ҳафталарда Қўшма Штатлар ушбу активларни мусодара қилиш бўйича музокараларда янада қатъий позицияни эгаллаган.

Исми ошкор этилмаган АҚШ расмийсининг “Financial Times” газетасига берган интервьюсида Вашингтон Россия активларидан фойдаланиш бўйича фаол музокаралар олиб бораётгани ва бу ҳақда тезда қарор қабул қилиш керак, деб ҳисоблашини айтган.

Ушбу масала G7 давлатлари томонидан муҳокама қилиниши мумкин.

“Музокаралар Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганининг икки йиллигига тўғри келадиган G7 етакчилари саммитида ўтказилиши мумкин”, деб ёзади газета.

Россия активларини мусодара қилишнинг қонуний йўли йўқ

2023 йилнинг ёзида Европа Иттифоқи ишчи гуруҳи Россия активларини мусодара қилишнинг қонуний йўли йўқ, деган хулосага келганди. ЕИ шу тариқа олинган фойдани Украинани қайта тиклашга ишлатиш учун музлатилган маблағларни қайта инвестиция қилиш имкониятларини ўрганишга эътибор қаратди.

“Financial Times”нинг қайд этишича, музокараларнинг фаоллашуви сўнгги ҳафталарда Украинага иккита молиявий ёрдам пакетини ажратиш муваффақиятсизликка учрагани билан боғлиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа Иттифоқи Украина музлатилган активлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг