АҚШ Ниньо Геррерони йўқ қилди (видео)

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Венесуэладаги йирик жиноий ташкилотлардан бири ҳисобланган “Tren de Aragua” тўдаси раҳбари Эктор Рустенфорд Герреро Флорес, яъни Ниньо Герреро АҚШ ҳарбий операцияси натижасида йўқ қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Трампнинг айтишича, операция АҚШ Жанубий қўмондонлиги томонидан Венесуэла ҳукумати билан яқин ҳамкорликда ўтказилган. У зарба қаерда амалга оширилганига аниқлик киритмаган, аммо ўзининг ижтимоий тармоғида ҳужум акс этган видеони эълон қилган.

42 ёшли Ниньо Герреро 2025 йилда Нью-Йорк суди томонидан террорчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, зўравонлик жиноятларини ташкил этиш ва бошқариш каби айбловлар билан айбланган эди. У шундан буён қочқин сифатида қидирувда бўлган.

“Tren de Aragua” террорчилари энди Венесуэлада ҳам, бошқа ҳеч қаерда ҳам бошпана топа олмайди”, дея таъкидлаган Трамп.

Маълумот учун, “Tren de Aragua” 2014 йилда Венесуэлада шаклланган бўлиб, кейинчалик Жанубий Американинг бир нечта давлатларига тарқалган. Ташкилот одам савдоси, қотиллик, одам ўғирлаш, гиёҳванд моддалар савдоси, товламачилик ва бошқа оғир жиноятларда айбланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўшма Штатлар ва Нигерия ИШИДнинг энг фаол террорчиларидан бири деб аталган Абу-Билол аль-Минукини йўқ қилиш бўйича қўшма операция ўтказгани ва уни йўқ қилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Ниньо Герреро Tren de Aragua

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг