АҚШ “кўринмас” самолёт яратди

Технология

image

Кеча, 2 декабрь куни Америка Қўшма Штатлари ядровий қурол олиб юришга қодир янги авлод B-21 Raider стратегик бомбардимончи самолётини намойиш қилди. Маросим Northrop Grumman'нинг Палмдейле шаҳридаги (Калифорния) заводида бўлиб ўтган. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари 34 йил ичида биринчи марта янги авлод бомбардимончи самолётини намойиш қилган. 

“Defence News” маълумотларига кўра, B-21’нинг ўтмишдоши B-2 Spirit 1988 йил ноябрь ойида ишлаб чиқарилган. B-2 биринчи марта 1989 йил июль ойида парвоз қилган.

Янги самолёт “стелс” технологияси билан жиҳозланган. Бу унга деярли “кўринмас” бўлиш имкониятини беради. Уни яратган Northrop Grumman компаниясининг эътироф этишича, B-21 олтинчи авлоднинг дастлабки бомбардимончи самолёти ҳисобланади. У оддий ва ядровий қуролларнинг ўқ-дориларини олиб юриши мумкин.

Пентагон сайтида эфирга узатилган тадбирда АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин иштирок этган. B-21 Raider 2023 йилда ҳавога кўтарилиши кутилмоқда. Бироқ АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги 2019 йилда B-21’нинг првозлари 2021 йилга мўлжал қилинаётгани айтган эди. Шундан B-21’нинг синовдан ўтказиш санаси бир неча бор ўзгарди.

Маълумот учун, битта самолёт нархи 750 миллион долларга тенг. АҚШ Мудофаа вазирлиги Northrop Grumman билан ушбу самолётни яратиш ҳақида 2015 йилдаёқ шартнома тузганди.


Мақола муаллифи

Теглар

B-21 Raider

Баҳолаганлар

704

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар