АҚШ Конгресси Байденни Россияга қарши янги “уруш”га чақирди
Олам
−
15 Декабрь 2022
8697АҚШ конгрессменлари Стивен Коэн ва Жо Уилсон Конгресс Вакиллар палатасига АҚШ Президенти Жо Байденни Украинадаги воқеалар туфайли Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолигидан чиқариб ташлашга чақирувчи резолюция лойиҳасини тақдим этди.
“Россиянинг Украинага бостириб кириши ва асоссиз уруши муносабати билан Россиянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги иштироки БМТнинг мақсад ва тамойилларини бузади”, дейилади Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик комиссияси конгрессменларининг қўшма баёнотида.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасига Россия Федерациясини БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибидан чиқариш тўғрисидаги резолюция лойиҳасида Россия БМТ тамойилларини “битта ва атайлаб” бузаётгани таъкидланган.
Теннесси штатидан демократ конгрессмен Стив Коэн ва Жанубий Каролинадан республикачи Жо Уилсон Оқ уй раҳбарини Россияни БМТ Хавфсизлик кенгашидан чиқариш учун барча зарур чораларни кўришга чақирди.
Қайд этилишича, резолюция мажбурий эмас ва фақат Оқ уйга тавсиядир.
Аввалроқ АҚШ маъмурияти Украинадаги махсус операция билан боғлиқ Ғарбда вақти-вақти билан бундай чақириқларга қарамай, Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари рўйхатидан чиқариб ташлашнинг иложи йўқлигини бир неча бор тан олган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь