АҚШ Хиросима ва Нагасакига атом бомбаларини ташлаш хатолигини тан олиши керак – сиёсатчи
Олам
−
22 Декабрь 2022
5218Америка Қўшма Штатлари Хиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбаларини хато деб тан олиши керак, дейди Япония парламенти юқори палатаси депутати Мунео Сузуки. Унинг сўзларини “Yomiuri” газетаси келтирмоқда.
“Уруш тугаганига 77 йил бўлганига қарамай, атом бомбаларини ташлаган Қўшма Штатлар бирор марта ҳам кечирим сўрамаган. Айнан АҚШ бошқа мамлакатларнинг ҳаракатларида "демократия, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари" ҳақида баланд овозда гапиради. Хўш, нима учун Японияга ва бутун дунёга АҚШ нима қилганини очиқ айтмаслик керак?” деб таъкидлади сиёсатчи.
Шунингдек, у АҚШ маъмурияти раҳбарининг бомбардимон қилинган шаҳарларга ташрифига қарши эмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, у Америка вакилининг ядро қуролидан фойдаланиш мумкин эмаслиги, атом бомбаларидан фойдаланиш эса хато бўлганлиги ҳақида бутун дунёга мурожаатини эшитишни истайди.
Аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байденнинг Нагасакига бориш режалари ҳақида хабар берилганди. Агар шундай бўлса, у шаҳарга ташриф буюрган биринчи Америка раҳбари бўлади.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси