АҚШ Ғазодаги уруш тугаганидан кейин ўз одамини Фаластин кучларига маслаҳатчи қилмоқчи – “Politico”

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари маъмурияти Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можаро тугаганидан кейин Фаластин кучларига бош фуқаролик маслаҳатчиси сифатида америкалик амалдорни юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Politico” хабар берди.

Манбаларга кўра, маслаҳатчи минтақада жойлашган бўлиб, ё фаластинлик ёки араб давлатларидан бирининг вакили бўлган кучлар қўмондони билан яқиндан ҳамкорлик қилади. 

Вашингтон ҳали ҳам маслаҳатчи қандай расмий ваколатларга эга бўлишини муҳокама қилмоқда, бироқ нашр суҳбатдошлари бу АҚШнинг Ғазо секторини тартибсизликдан олиб чиқишда "муҳим роль" ўйнаш режасининг бир қисми эканлигини таъкидлади.

“Маслаҳатчи Ғазонинг ўзига ҳеч қачон кирмайди. Бу АҚШ ҳудуднинг келажагини белгилаши мумкин бўлган ҳар қандай оқибатлардан қочиш истагидан далолат беради”, дейди манбалар.

Нашрнинг ёзишича, АҚШ маъмуриятидаги бундай муҳокамалар у можаро тугаганидан кейин ҳам Ғазода рўй бераётган воқеалар марказида бўлишни кутаётганидан далолат беради.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Фаластин Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг