АҚШ делегацияси Доҳада “Толибон” вакиллари билан учрашади – “Reuters”

Олам

image

Жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари АҚШ делегацияси Қатар пойтахти Доҳада “Толибон” ҳаракатининг юқори мартабали вакиллари билан учрашаув ўтказади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

АҚШ томонидан Давлат котиби ўринбосари Том Уест ва USAID вакили Сара Чарлз ҳамда "Толибон"дан Афғонистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Моттакий бошчилигида делегация иштирокидаги учрашувда АҚШ Марказий разведа бошқармаси ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Ўз навбатида, “Толибон” делегацияси аъзолари орасида Афғонистон бош разведкачиси Абдулҳақ Восиқ ҳам иштирок этади.

АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетганидан кейин илк бор ўтказилаётган икки томонлама учрашувда расмий Вашингтон вакиллари минтақа қолган америкаликлар ва бошқа давлат фуқароларини хавфсиз эвакуация қилишни муҳокама қилиши айтилмоқда.

“Reuters”га кўра, АҚШ дипломатлари фуқароларини эвакуация қилиш учун толибларга босим ўтказади. Улар шунингдек, учрашув давомида 2020 йил “Ҳаққоний тизими” томонидан ўғирлаб кетилган АҚШ фуқароси Марк Фрерикс тақдири масаласини кўтаради. Катта эҳтимол билан Фрерикс озод қилиниши талаб қилинади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Амирхон Моттакий билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг