АҚШ ҳисобот эълон қилади: Қошиқчи масаласи яна юзага чиқмоқда

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларда саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг қотиллиги бўйича тергов эълон қилинганлиги сабабли келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Бу ҳақда “The Washington Post” ёзмоқда.

Манбаларга кўра, АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти келаси ҳафта ўз ҳисоботини эълон қилмоқчи. Унда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг Қошиқчини ўлдиришга “буюртма бергани”га алоқадорлигини кўрсатадиган маълумотлар бўлиши мумкин.

Ўтган йилнинг 7 сентябрь куни Саудия Арабистони суди диссидент саудиялик журналист Жамол Қошиқчини ўлдиришда айбланган саккиз кишини қамоқ жазосига ҳукм қилди. Судьялар қотилларни қатл қилиш ҳақидаги қарорларини ўзгартирди. Аввалроқ уларнинг беш нафари ўлим жазосига тортилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг