“Aқлли” электр ҳисоблагичлар “қўшиб ёзиш”и ростми? Соҳа мутахассиси жавоб берди
Жамият
−
27 Май 2021
10362Хабарингиз бўлса, Ўзбекистонда аҳоли хонадонларига “ақлли” электр ҳисоблагичларнинг ўрнатилиши ортидан янги ускуна “қўшиб” ҳисоблаши ҳақидаги турли гап-сўзлар тарқалиб, ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлганди.
QALAMPIR.UZ мухбири бугун, 27 май куни Энергитика вазирлиги тизимида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигига бағишланган жамоатчилик эшитувида Энергетика вазирлигининг лойиҳа офиси директори ўринбосари Баҳром Умарбековдан мазкур ҳолат юзасидан изоҳ олди.
“Янги электр ҳисоблагичларини ўрнатишдан асосий мақсад: Ўзбекистон бўйича яхлит ҳисоблаш тизимини яратиш. Бу ҳисоблагични ичида бизнинг марказий тизим билан “гаплаша” оладиган дастур бор. Шу сабабли ҳам биз барча ҳисоблагичларни алмаштириб чиқдик. Шу билан бирга, мана шу дастур бир пайтнинг ўзида ким қанча электр сарфлаётганини, нафақат хонадон балки, маҳалла, “квартал” ёки шаҳар қанча электр сарфлаётганини кўриб, назорат қилиб туриш имконини беради”, деди Баҳром Умарбеков.
Унинг сўзларига кўра, ҳисоблагич кўп кўрсатяпти деган гап умуман асоссиз. Чунки ҳар бир электр ҳисоблагич ишлаб чиқарувчи тестидан ва “Ўзстандарт” агентлиги тестидан ўтказилади.
Қайд этилишича, ушбу ҳисоблагичларни яна бир афзаллик жиҳати шундаки, фуқароларнинг ўзлари электр ишлаб чиқарувчи қурилмалар қўйса, масалан қуёш панеллари ёки шамол парраклари ўрнатса ва бунинг натижасида ўзи учун электр токи ишлаб чиқарса, ортиқчасини тизимга сотиши мумкин. Бу мана шундай икки томонлама ишлайдиган тизимдир.
“Биз ҳар хил ҳисоблагичлар билан ишлагандан кўра, янги ҳисоблагич жорий этайлик-да, барча муаммоларни ҳал қилайлик дедик. “Aқлли” электр ҳисоблагичларни ўрнатишдан оладиган иқтисодий манфаатимиз ва бузилиб қолганда таъмирлаш учун кетадиган маблағни иқтисод қилиб қолишимиз бир йилда бутун харажатларни қоплаб кетади. Жамият нуқтаи назаридан олиб қарасак, бу жуда ҳам яхши иш бўлди. Янги ҳисоблагичлар кўп “еяпти” дейиш бу нотўғри” деди Умарбеков.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь