“Агробанк” АТБ ва “Россельхозбанк”АЖ ўртасида ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилмоқда

Реклама 3027
image

Ўзбекистон Республикаси ва Россиянинг қишлоқ хўжалигини молиялаштирувчи йирик банклари “Aгробанк” АТБ ва “Россельхозбанк” АЖ ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда.

Хусусан, мазкур банк масъуллари иштирокида “Фермерлар мактаби”, “Рақамли экотизим” ва “Aгросаноат мажмуасининг экспорт қилишини қўллаб-қувватлаш” йўналишлари бўйича тажриба алмашишга қаратилган масофадан туркум тадбирлар ўтказилди.

Алоқаларни янада чуқурлаштириш мақсадида “Aгробанк” ва “Россельхозбанк” ўртасида банклараро ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутувчи меморандум имзоланди. 

Меморандум жорий йилнинг 21 май куни Москва шаҳрида “Россельхозбанк” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Кирилл Левин ва “Aгробанк” АТБ бошқарув раиси ўринбосари Эркин Қаҳҳоров томонидан имзоланди.

Шунингдек, музокаралар давомида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, экспорт ва импортни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигига банк хизматлари кўрсатишда замонавий экотизимларни тадбиқ этиш бўйича жорий имкониятлар ва ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган  истиқболли йўналишлар атрофлича кўриб чиқилди. 

Томонлар замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда мижозларга хизмат кўрсатиш, ташқи савдони молиялаштириш, Россия ва Ўзбекистон резидентлари ўртасида пул ўтказмалари ва операциялар, NTPro савдо майдончаси доирасида конверсион операцияларини амалга ошириш учун корреспондентлик алоқалари ўрнатилганлигини мамнуният билан қабул қилишди.

 

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 3.2
t
×