“Агент 007” жаримага тортилди
Маданият-санъат
−
16 Март
8198Ўзининг “Жентилменча ўғрилик”, “Арвоҳ жиноятчилар”, “Ажнабий” ва “Жеймс Бонд” каби фильмлари билан танилган Пирс Броснан АҚШдаги миллий боғга рухсатсиз киргани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда “Тhе Guardian” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, британиялик махфий агент Жеймс Бонд ролини ўйнаган бешинчи актёр Пирс Броснан ўтган йилнинг ноябрь ойида АҚШнинг “Yellowstoun” миллий боғидаги тақиқланган ҳудудга кирганликда айбланган. Аниқланишича, 70 ёшли актёр миллий боғнинг “Мамонт тераслари” деб номланган чекланган ҳудудида сайр қилган.
Суд қарорига кўра, Броснан қилган қонунбузарлиги учун 500 доллар жарима тўлайди ва “Yellowstoun Forever” хайрия ташкилотига 1000 доллар ўтказади.
Маълумот учун, “Yellowstoun” ҳар йили миллионлаб сайёҳларни қабул қилади ва у ерда ташриф буюрувчиларга белгиланган маршрутга риоя этиш тавсия этилади. Тақиқланган ҳудудда машиналар тўхташи чекланган, шунингдек, рухсатсиз кирганларга қамоқ жазоси ва катта жарималар тайинланиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жанубий Корея суди “Кальмар ўйини” сериалидаги 79 ёшли актёр О Ён Суга етти йил олдин содир қилган жинсий зўравонлиги учун шартли ҳукм чиқарган ва жазони икки йилга кечиктириш шарти билан саккиз ойлик қамоқ жазоси тайинлаганди.
Улканбаева Райҳона
LiveБарчаси