“A-Студио” Тошкентда! Гуруҳ Golden House'нинг Infinity турар жойи очилишида қатнашди

Бизнес 12076
image

Пойтахтимиз Тошкентда кун сайин янги қурилган бинолар кўпаймоқда. Лекин уй ёки офис сотиб олишдан олдин “компаниянинг ишончлилиги, меъморий кўриниши, манзараси, лойиҳанинг функционаллиги ва мазмуни” каби саволлар барчани ўйлантиради. Бундай ҳолда, вақт синовидан ўтган компанияни танлаш зарурдир. Бугунги кунда бундай қурувчи, албатта, Golden House компаниясидир.

21 июнь санаси. Тошкентнинг Aбдулла Қодирий ва Истиқбол кўчалари чорраҳаси одамлар билан гавжум. Мусиқа садоси ва ранг-баранг чироқларнинг ёруғлиги бутун ҳудуд бўйлаб таралмоқда. Бундан 15-17 йил аввал хитга айланган “ Улетаю ” қўшиғини унинг ҳақиқий ижрочилари – “A-Студио” гуруҳи ижро этмоқда. Ҳа, тўғри топдингиз, “A-Студио” Тошкентга Golden House'нинг Infinity турар-жойи очилишига ташриф буюрди. 

Маросимда компания директори Городецкий Aвраам Петрович ва тижорат директори Болдин Aлексей Викторович сўзга чиқиб, “Infinity”нинг аҳамияти ҳақида гапирдилар.

Биринчидан, Infinity – бу премиум жойлашув. Турар-жой Aбдулла Қодирий ва Истиқбол кўчалари чорраҳасида қад ростламоқда. Бу ҳудуд яшаш учун жуда қулай ва бир қатор шубҳасиз афзалликларга эга.  Infinity атрофида бир нечта йирик парклар мавжуд ва бу ҳудудни ҳақли равишда шаҳардаги энг экологик тоза жойлардан бирига айлантиради. Экобоғ, Марказий боғ, Aшхобод боғи кўплаб фуқаролар учун севимли дам олиш масканлари ҳисобланади. Шунингдек, мажмуа атрофида сиз кўплаб мактаблар ва болалар боғчаларини топишингиз мумкин. Улардан бири “Солнышко” болалар боғчаси “Golden House” компанияси маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинади ва шу йилнинг кузида у 480 нафар янги жажжи болажонлар учун ўз эшикларини очади.

Лойиҳа муаллифлари мажмуани Ўзбекистон ландшафтлари ва тоғ чўққиларидан илҳомланган ҳолда ишлаб чиққан. Chapman Teylor халқаро  архитектура бюроси билан ҳамкорлик натижасида мажмуа 5 та бино ва 8 та шаҳар вилласидан иборат турар-жой қисми учун эко-концепция ишлаб чиқилди. Ҳар бир турар-жой биносининг ўзига хос номи ва табиат элементларига қиёсланган – Ер (Terra), Сув (Aqua), Ҳаво (Aer), Олов (Ignis) услубида ўзига хос дизайнда яратилган. 4 та элементни бирлаштирган бешинчи элемент ҳақли равишда Spirit ёки Руҳ деб аталади.  

Infinity лойиҳаси уй-жойдан ташқари савдо маркази ва 2 тоифали A бизнес марказларини ўз ичига олади. Барча бинолар мажмуа марказидаги ландшафт парки билан бирлашган бўлиб, умумий майдони 5 гектар, мутлақо автомобилларсиз турар-жой Британиянинг Gillespies ландшафт бюросининг муаллифлигида амалга оширилган. Aҳолининг барча автомобиллари икки қаватли ер-ости автотураргоҳига жойлаштирилади. Бизнес маркази резидентлари учун қўшимча кўп қаватли автотураргоҳ қурилади. 

Бу Golden House компания жамоасининг профессионаллиги туфайли Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида аллақачон катта шуҳрат ва ҳурмат қозонган яна бир замонавий, ноёб ва муваффақиятли лойиҳадир.

Шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган бетакрор Infinity лойиҳасидан орзуингиздаги квартирани сотиб олишга шошилинг.

Мурожат учун: +998 78 150 11 11 

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг sales@gh.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 151
Рейтинг: 3.1
t
×