Aфғонистондаги 20 йиллик уруш қанча одамнинг “ёстиғини қуритгани” маълум бўлди

Олам

image

Жорий йил апрель ҳолатига кўра, Aфғонистонда охирги 20 йил давом этган уруш вақтида 241 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Ушбу маълумотларни Уотсон жамоатчилик ва халқаро масалалар институти эълон қилди. Статистикада “Толибон” 2021 йил баҳорда ўз ҳужумларини бошлагандан кейинги қурбонлар ҳисобга олинмаган.

Хабарда келтирилишича, 2001 йилдан бери Aфғонистон ва Покистондаги жанговар ҳаракатлар ҳудудида 241 мингга яқин одам ўлдирилган. Улардан 71 мингдан кўпроғи тинч аҳоли бўлган. 

Қайд этилишича, жанговар ҳаракатлар тўхтаган вақтда ҳам портламай қолган ўқ-дорилар ва миналар сабабли одамлар орасида ўлиш, жароҳатланиш ва мажруҳ бўлиш ҳолатлари кузатилган. 

Aфғонистонда олдин бўлган уруш ва фуқаролар намойиши халқни “Толибон” босқини олдидан ҳимоясиз қилиб қўйди. Ушбу уруш оқибатларида аҳоли тоза ичимлик суви етишмаслиги, нотўғри овқатланиш ва тиббий ёрдам камайиши каби ҳолатларга дуч келди. Барвақт ўлим билан боғлиқ барча омиллар – ночорлик, тўйиб овқат емаслик, ёмон санитар шароитлар, тиббий ёрдам ололмаслик, атроф-муҳит ҳолатининг ёмонлашиши жорий йил рўй берган уруш билан янада кучайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

350

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг