Афғонистонда сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар 150 нафардан ошди (видео)
Олам
−
11 Май
8728Афғонистонда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлган фуқаролар камида 151 нафарга етган. Бу ҳақда "Reuters" Афғонистондаги муваққат ҳукуматга таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, жума куни кузатилган кучли ёмғир туфайли ҳалокатли сув тошқинлари юзага келган. Мамлакат бўйлаб давом этаётган сув тошқинлари ва ноқулай иқлим шароитларидан энг кўп Бағлон вилояти зарар кўрган. Вилоятдаги минглаб уйлар вайрон бўлган.
Халқаро миграция ташкилотининг "Agence France-Presse"га берган маълумотида эса қурбонлар сони 200 га етгани айтилган. Тошқинлар давом этиши билан ҳалок бўлганлар сони ҳам ошиши маълум қилинган.
Муваққат ҳукумат Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Матин Қане учта вилоятда жабрланганлар сони 138 кишини ташкил қилишини маълум қилган. Жабрланганларга тезкор равишда ёрдам кўрсатилгани билдирилган.
“Толибон” ҳукуматининг бош матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид ижтимоий тармоқдаги постида “юзлаб одамлар бу даҳшатли сув тошқини туфайли ҳалок бўлгани, кўпчилик жароҳат олгани” ни маълум қилган.
Шимолдаги Бағлондан ташқари, шимоли-шарқдаги Бадахшон, марказий Ғор ва ғарбий Ҳирот вилоятлари ҳам тошқинлардан жиддий зарарланган, катта молиявий йўқотишларга олиб келган.
Тошқинлар сабаб Бадахшоннинг 20 минг аҳоли яшайдиган Тишкан туманига кириш йўли тўсилиб қолган. Қутқарув гуруҳлари ишлаётгани айтилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь